Sayt sinov rejimida ishlamoqda

Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Халқ шоири Миртемирнинг 110 йиллиги муносабати билан республика илмий конференцияси ўтказилди.

25-11-2020

Ўзбек халқ шоири  Миртемир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолкьлори институти томонидан “Миртемир ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий онлайн конференцияси ўтказилди.
Унда Институт ходимлари, академиклар, етакчи олимлар, ёш тадқиқотчилар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, таниқли ёзувчи ва шоирлар иштирок этди.
Конференцияга тақдим этилган маърузаларнинг мавзулари ранг-баранг бўлиб, уларда Миртемир ижодининг турли қирралари, шоир ижодининг бугунги ўзбек адабиётида тутган ўрни, давр муаммоларининг шоир ижодида акс этиши, Миртемир шеъриятидаги табиат, дўстлик, севги ва садоқат, халқлар дўстлиги, шогирдларига нисбатан меҳрибон устоз сингари жиҳатлари муҳокама қилинди. 
Илмий маърузалардан сўнг шоир, ёзувчи ва олимлар Миртемир ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.


×